(+998 97) 713-12-12 Kirish

Инновацион тиббий карта

2017 Iyul 5

Инновацион тиббий карта

AskDoctor’дан инновацион тиббий картага буюртма беринг

Тиббиёт муассасасига бориб, у хонадан бу хонага қоғоз кўтариб юриш ортда қолди. Таҳлил, ташҳис, шифокор тавсиялари дейсизми, нечанчи йил қайси касаллик билан оғриганингизми, буларнинг барчаси ҳақидаги NFC тизими орқали махсус тиббий картага киритилади. “Ask Doctor”даги профилингиз орқали диагностика натижалари ва олинган муолажалар тарихини кўздан кечиришингиз мумкин бўлади.

Шифокорга мурожаат қилаётган вақтингизда унга тиббий картангиздаги ўзингиз танлаган маълумотларни кўришга рухсат бериш имконияти яратилган.

Қолаверса, бундай карталар билан юртимиздаги кўзга кўринган хусусий клиникалар хизмати учун 5%дан 50 %гача чегирмаларга эга бўлиш мумкин.

Тиббий карта компаниянинг ҳамкори бўлган хусусий клиникаларда кўрсатилган хизмат учун мижозларга тақдим этилади. Уларни Аskdoctor.uz сайти ёки кўрсатилган телефон рақамлар орқали фаоллаштириб, бемалол ишлатиш мумкин.

AskDoctor жамоаси лойиҳада фаол қатнашиш рамзига айланадиган бундай инновацион тиббий карталарнинг имкониятларини кенгайтириш устида ҳам ишламоқда

AskDoctor.uz сайтига киринг-да, бош саҳифанинг қуйи қисмидаги бўлимда “Картага эга бўлиш” тугмасини босинг. Шундай қилиб, сиз бир қатор қулайликларни берувчи ушбу тиббий картага буюртма берасиз.

Baho bering