Хомиладорлик давридаги УЗИ текширувлари зарарлими?

18 февраля 2019 г.

Хомиладорлик давридаги УЗИ текширувлари зарарлими?

Хозирда ультратовушли текшириш (УЗИ) хомиладорлик ривожланишини бахолашнинг энг кенг қўлланаётган, энг хавфсиз ва юқори эффектив усули хисобланади. Замонавий эхография ёрдамида хомиладорликнинг учинчи хафтасидаёк хомила пуфагини бачадон бўшлиғида жойлашганини кўриш мумкин.
Хомиладорликнинг эрта мудддатларида ультратовушли текшириш.
4 хафталик эмбрионнинг узунлиги 5 мм гача бўлади.
5- хафтадан эмбрионда юрак уришлари тафовутланиб ўртача 100 тани ташкил қилади.
6-7-хафталарга келиб эмбрионнинг боши, танаси қўл ва оёқчалари аниқ фарқланади.
Эмбрионнинг биринчи харакатларини миячани тўлиқ шаклланган даври, яъни 9-хафтадан бошлаб кўриш мумкин.
Хомиладорлик даврида биринчи УЗИ ни қачон ўтказиш керак?
Бўлажак оналар учун УЗИ текширувининг хавфсизлигини билиш жуда мухим. 1978 йилдан бошлаб эхография усулини хомиладор аёлларда кенг қўлланиши лозимлиги белгилаб берилгандан буён ультратовушнинг тирик тўқималарга айниқса она қорнидаги болага салбий таъсирини бор ёки йўқлиги хақида кўплаб илмий текширув ишлари ўтказилган бўлиб, хозирда диагностика мақсадида қўлланилаётган ультратовушнинг таъсирини бир неча маротаба кўтарилган тақдирда хам эмбрион учун зарарли таъсир этмаслиги тасдиқланган.
Биринчи триместр даврида ультратовушли текширувдан бош тортиш эса бир қатор салбий оқибатларга сабаб бўлади. Шу сабабли биринчи УЗИ текширувини шу даврдан кеч қолдирмасдан ўтказиш тавсия этилади:
Биринчидан: бу давр хомиланинг қўпол нуқсонлари ва хромосом патологиялари маркерларини аниқлаш учун қулай.
Иккинчидан: ирсий патологияга гумон туғилган пайтларда махсус генетик текширувлар ўтказишга вақт қолади ва хомиладорлик кўнгилдагидек кечмаганда хомиладорликни тўхтатиш имкони бўлади.
Учинчидан: биринчи триместрда хомиланинг гестацион мухлати 2-3 кун фарқи билан аниқланади. Айнан шу мухлатга қийин вазиятларда акушер ва гинекологлар таянади.
УЗИ ўтказиш муддатлари:
12-13 хафталарда – ультратовушли текширувда хомиланинг мухим моментлари: анатомик тузилиш хусусиятлари ва хомиланинг ёқа қисми йўғонлигига (Даун синдроми маркери) бахо берилади.
22-23 хафталарда – бўлажак боланинг бош мия, юрак, буйраклар, жигар, ошқозон ичак трактидаги ривожланиш нуқсонлари аниқланади.
31-32 хафталарда — ички аъзоларнинг кечки асоратлари аниқланади. Боланинг ўсиши ва ривожланиши темпи бахоланади. Боланинг она корнида қай холатда ётганлиги (боши билан, думбаси билан, кўндаланг) ва тахминий туғиш муддати аниқланади.

Бакиева Шахло Бахтияровна

Врач эндокринолог третьей  категории

Поставьте оценку

Клиника